Замонамиз – ўз бизнесини очиш ва шу орқали бойиб кетиш учун энг қулай пайтлардан бири саналади. Сиз инсон фаолиятининг турли соҳаларида кўплаб имкониятларнинг қуршовидасиз ва улардан қай даражада фойдалана олиш тамомила ўзингизга боғлиқ. Сиздан талаб этиладигани – улкан истак ва ҳаракатга тайёрлик. Брайан Трейси китоблари ва семинарлари эса, шубҳасиз, бунда сизга ёрдам беради.

Трейси, малакали бизнес-маслаҳатчиси, коуч, муаллиф ва амалиётчи, бундан кўп йиллар муқаддам “ўзини-ўзи қилган” миллионерлар тарихларини ўрганишни бошлаган. Улар ҳақида қанча кўп ўрганса, ўзи ҳам шу даражада уларга бирига айланиб борар эди. Миллионер статусига эришиш ундан 5 йилни талаб қилди. Унинг бугунги бутун фаолияти - мазкур йўлни бошқалар учун қисқартиришга йўналтирилган.

Ривожланишни ва ўз бизнесини қуришни истайдиганлар учун, Брайан Трейси фикрига кўра, “ўзини-ўзи қилган” миллионерларнинг 7 та сирини ҳаволангизга намойиш қилмоқдамиз.

Демак, “ўзини-ўзи қилган” миллионерларнинг биринчи сири - кенг миқиёсда фикрланг ва улкан нарсалар ҳақида орзу қилинг. Ўзингизга тинмасдан “Мен қила оламан!”, дея таъкидланг. Ўзингизга қайта-қайта беришингиз бўлган ягона савол “Қандай қилиб?”, деган савол бўлсин. “Ўзини-ўзи қилган” миллионерлар ўз қиёфасини, келгусида бой ва омадли бўлишларини аниқ тасаввур қила оладилар. Ҳаётингиздаги мутлақо барча ўзгаришлар ўзингиз ҳақингизда шакллантирадиган муайян янги эмоционал ақлий шаклда вужудга келади. Қолаверса, ўзингизга ҳеч қачон муваффақиятли кишиларни танқид қилишга йўл қўйманг. Муваффақиятли кишиларни танқид қилиб, ўзингиздаги муваффақиятнинг барча имкониятларини заифлаштирасиз. Аксинча, муваффақиятли кишилар билан завқланинг! Бошқаларнинг зафарларига қанча ҳурсанд бўлсангиз, муваффақиятга ўзингиз шунча тез эришасиз.

Иккинчи сир: Бошқалардан фарқли бўлиш, устун келишни - ҳаётингизнинг асосий мақсади этиб белгиланг. Бажарадиган барча ишларингиз юксак даражада бўлишига интилинг ва ўзингизга юқори талабларни белгиланг. Бажарадиган ишларингизда юқори даражали профессионализмга эришмагунингизга қадар, ҳеч қачон бой ва бахтли бўла олмайсиз. Ўз олдингизга шундай мақсадни қўйинг ва шу йўналишда ҳаракатни бошланг. Ўз ишингиз ва касбингизда янада аъло бўлишингизга сабаб бўлувчи ҳар бир қадамингиз сизни янада бахтли қилади. Фаолият юритадиган соҳангизда биринчи йигирматалик, сўнгра ўнталик, кейин эса бешталикка айнан сиз киришингиз керак эканлигингиз тўғрисида қарор қабул қилинг.

Учинчи сир: ўзингиз ва ҳаётингиз учун бутун масъулиятни бўйнингизга олинг. Ўзингизга қанча кўп масъулиятни олсангиз, шу даражада соҳангиз етакчисига айлана борасиз. Ўз муваффақиятсизликларида бошқаларни айблашда тўхташнинг энг тез усули - бу ўзига: “Бунга мен жавобгарман!”, дейишдир. Ўзингизга қанча кўп масъулият олсангиз, ҳаётингизни айнан ўзингиз назорат қилаётганингизда шунча кўп ҳис ва ишонч пайдо бўлади. Ўз ҳаёти устидан назорат ва бахт ҳисси ўртасида тўғридан-тўғри алоқа мавжуд. Буни унутманг.

Тўртинчи сир: доимий изланишни ўз ҳаётингизнинг мақсади қилиб олинг. “Ўзини-ўзи қилган” миллионерлар ўз ҳунарларида изланишда ҳеч қачон тўхтамайдилар. Ўз ишингиз тўғрисида ҳар куни янгилик ўрганишга интилинг, салоҳиятингизнинг барча кучларини ишга солинг. Қанча кўп ўргансангиз, олдинга қараб шунча тез ва илгарилаб бораверасиз. Билим ва кўникмалар – 21 асрда муваффақиятларга эришишнинг калитидир. Ўзингизда яна қанча қўшимча билим ва кўникмаларни ривожлантира олишингизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Демакки, ҳаёт давомида илгарига қараб боришингизнинг тезлиги ҳеч нима билан чегараланмаган.

Бешинчи сир: Ижодкорликни ривожлантиринг ва янги топилмаларни қўлланг. Мақсадларингизга эришишнинг янгироқ, тезроқ ва самаралироқ яна қандай йўллари борлигини аниқланг ва бу йўлда изланинг. Қанча кўп нарсани ўргансангиз ва қанча кўп ҳаракат қилсангиз, атрофингизда шунча ҳайратомуз воқеалар юз бераверади.

Олтинчи сир: Тезкор ва ишончли, деган номга эришинг ва шу орқали бошқаларга сизга ишониш мумкинлигини намоён этинг. “Ўзини-ўзи қилган” миллионерлар тез ҳаракат қиладилар ва ўз сўзларида турадилар. Кишилар уларга кўпроқ таяна бошлайдилар. Изчиллик – муваффақият гарови. Ўта ақлли бўлиш ёки қандайдир ноёб истеъдодга эга бўлиш шартмас, шунчаки илгарига қараб изчил ҳаракат қилиш керак холос. Нимаики ваъда берган бўлсангиз, барчасини ҳамиша вақтида бажаринг. Кишилар сизга доимо ва ҳар қанақанги вазиятларда ишона бошламагунларига қадар, фаолиятингизда юқори даражали сифатга риоя қилишда давом этинг.

“Ўзини-ўзи қилган” миллионерларнинг еттинчи сири бу тиришқоқликдир. Бу сифатсиз муваффақиятга эришиш мумкин эмас. Ҳеч қачон таслим бўлманг. Муваффақиятга эришиш учун, эҳтимол, кўп ва оғир шароитда ишлашга тўғри келиши мумкинлигига тайёр бўлинг. Бир неча минг миллионерлар орасида тадқиқот ўтказилганда, уларга “Сиз нима учун ва қандай қилиб муваффақиятли бўлдингиз?”, деган савол берилган. Уларнинг 85%и тамомила бир хил жавоб қайтаришган – «Муваффақият ҳамиша менинг ҳамроҳим, негаки, мен бошқаларга қараганда кўпроқ ва зўр бериб ишлайман». Шунинг учун ишни бошқаларга қараганда эртароқ бошлаш, кўпроқ ишлаш ва ишдан кечроқ кетишларга тайёр туринг. “Ўзини-ўзи қилган” миллионерлар ҳафтасига 50-90 соат ишлайдилар. Аксарияти 70-80 соат ишлайди. Бошқача қилиб айтганда, ҳафтасига 40 соат ишлаб, муваффақиятли бўлган кишилар мавжуд эмас. Ҳафтасига 40 соат ишлаш - сизга тирик қолишни таъминлайди холос. 40 соатдан ошиғи – бу мувафаққиятингизга маблағ сарфлаш демакдир. Ўз устингизда, ҳеч бўлмаганда, ишда ишлагандек –кўп, фаол ва астойдил ишланг ва бу албатта ўз самарасини беради.

Бугунги кунда, биз, ҳар куни йўлиқаётган улкан ахборот оқимида рўй-рост вазиятни аниқлаш жуда мушкул. Шундай бўлса-да, тонналаб маълумотларни ўрганиб чиқадиган, ва шу орқали, ноёб тажрибага эришган кишилар орамизда мавжуд, албатта. Уларнинг ўзи, ҳаётларида муайян чўққиларга эришгач, бошқаларга яхшини ёмондан ажратиш ва жамоатга энг муҳим бўлган ахборотни етказишга кўмаклашадилар. Брайан Трейси ҳам шундай инсон – бўлажак миллионерларни “ўстирувчи” миллионер. Сиз бу каби кишиларни танқид қилиб, ўзингизнинг бахт ва тараққиёт сари йўлингизни беркитишда давом этишингиз ёҳуд уларнинг бирига айланишингиз мумкин. Айниқса, бу каби имконият сизда эндиликда мавжуд: 7 ноябрь куни Тошкентда Туркистон санъат саройида Брайан Трейси ўзининг бутун дунёда энг машҳур “Максимумга эришиш” семинари билан чиқиш қилади.

Эслатамиз, Брайан Трейсидан эксклюзив семинар - тадбирнинг Бош алоқа ҳомийси бўлмиш, Ucell мобил алоқа оператори кўмагида ўтказилади. Таъкидлаш жоизки, компания Ўзбекистонда бу каби маорифга оид ташаббусларни илк маротаба кўрсатаётгани йўқ. Ҳаётни яхшилик сари ўзгартиришни шиор қилиб олган Ucell, ўз шахсий ва профессионал кўникма ва сифатларини ривожлантириш ва мукаммаллаштиришга интилаётганларга семинарга ташриф буюриш имкониятини тақдим этади. Шу билан бирга, Ucellдан махсус викторина натижаларига кўра, 10 та қатнашчи-финалистлар мазкур жаҳон кўламига тенг тадбирда қатнашиб, Брайан Трейси билан шахсан мулоқотда бўлиш имкониятига эга бўладилар! Викторинада иштирок этиш талаблари жуда оддий – бунинг учун Ucell абоненти бўлиш ва maximum@ucell.uz га “Б.Трейсининг “Максимумга эришиш” семинари ҳаётимни қандай қилиб яхшиликка томон ўзгартира олади?” деган саволга жавобингизни электрон хат кўринишида жўнатсангиз кифоя. Ucell намояндалари, ҳамда семинарнинг ташкилотчилари ва ҳамкорлари иштирокидаги викторинанинг ҳакамлар ҳайъати саволга энг сара ва оригинал бўлган жавобларни танлайди. Викторина натижалари 2015 йил 5 ноябрь куни www.ucell.uz сайтида, ҳамда операторнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади. Шошилинг, эҳтимол, омад айнан сизга кулиб боқар!

Семинар тўғрисидаги батафсил маълумот тадбирнинг расмий сайти www.change.uz ва (+99890) 994-12-11, (+99890) 995-12-11, +998 (90) 994-16-11 телефонлари орқали олиниши мумкин.