Яқинда Фарғона вилоятида бир йўла тўрт эгизак туғилгани ҳақида хабар берилган эди. Худди шундай қувончли воқеа Навоий вилоят перинатал марказида ҳам рўй берди. Карманалик Дилфуза Ниёзова бир йўла тўрт қизалоқнинг онаси бўлди.

Вазни 1520 граммдан 2300 граммгача туғилган чақалоқларнинг барчаси соғлом дунёга келди. Уларга Фотима, Зуҳра, Заҳро ва Зулайҳо деб исм беришди.