Сурияда демократик кучлар томонида туриб ИШИДга қарши курашаётган Канада фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.

Телеканалда аниқлаштирилишича, бу ахборот Сурия ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан етказилган. Сурия демократик кучлари сафларида бўлган Жон Роберт Галлахер камикадзенинг унинг отрядига уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган.

Марҳум Альберта вилоятининг Калгари шаҳрида истиқомат қилган, Яқин Шарққа йўл олишдан илгари эса Канада қуролли кучларининг пиёда батальонларидан бирида хизмат ўтаган.
Канада ТИВ ушбу ахборот текширилаётганини маълум қилди.