ОАВ: Венада Сурия бўйича музокаралар Саудия ва Эрон вакилларининг тортишуви туфайли тўхтаб қолай деди

Жаҳон 05 Ноябрь 2015 6195

Венада ўтган ҳафта бўлиб ўтган Сурия бўйича музокаралар Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари ўртасидаги тортишув туфайли тўхтатиб қўйилиши мумкин эди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Дипломатик манбалардан маълум бўлишича, Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари бир-бирини кескин танқид қилган, жумладан, Эрон саудияликларни террорчиликда айблаган. Шу туфайли айримлар музокараларни узиб қўйиш фикрига кела бошлаган.

Эрон ва Саудия ташқи ишлар вазирлари Жавод Зариф ва Абдуллоҳ ал-Жубайр 11 сентябрь масаласида кескин баҳс олиб боришган, негаки ушбу терактни уюштиришда Зариф саудиялик фуқароларни айблаган. Бу айбловлар барча иштирокчилар, жумладан, АҚШ давлат котиби Жон Керрини ҳам ҳайратга солган.

Музокаралардан сўнг матбуот билан мулоқот қилган Эрон вакили бу терактларда Саудия Арабистони ҳукуматини эмас, айрим фуқароларинигина айблаганини таъкидлаб ўтган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар