Ўз фарзандларини 5-қаватдан пастга улоқтирган олмаоталик аёл жиннихонага жўнатилади

Жамият 05 Ноябрь 2015 3159

Шу йилнинг сентябрь ойи бошида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўз фарзандлари – 8 ва 1,5 ёшли икки қизини 5-қаватдан пастга улоқтирган аёлда шизофрения хасталиги қайд этилиб, у руҳий касалликлар шифохонасига жўнатиладиган бўлган. Бу ҳақда Бўстондиқ тумани прокурори ўринбосари Азамат Салиҳов маълум қилган.

"Айни вақтда ушбу аёлни махсус тиббий муассасага ўтказиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда. Суд-психиатрия экспертизаси унда шизофрения хасталигини қайд этишган", дейди Салиҳов.

Салиҳовнинг айтишича, суд аёлнинг руҳий беморлигини ҳисобга олади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 сентябрь кунида Қозоғистоннинг жанубий пойтахтида даҳшатли воқеа содир бўлган, ушбу аёл ўзи яшаётган уйнинг 5-қаватдаги балконидан ўз қизларини пастга улоқтирган, унинг катта қизи (8 ёшли) воқеа жойида ҳалок бўлган, кичиги (1,5 ёшли) омон қолган ва кейинчалик отаси қарамоғига топширилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар