Ўзбекистонда илк бор “Ёшлар ҳафталиги” бўлиб ўтади

Ўзбекистон 05 Ноябрь 2015 6108

2015 йилнинг 16-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Эртанги кун бизники, марра бизни” шиори остида “Ёшлар ҳафталиги” бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Ёшлар ижод саройи”да бўлиб ўтган матбуот анжуманида эълон қилинди.

“Ёшлар ҳафталиги” “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси томонидан ташкил этилади.

Бу йил илк бор ташкил этилаётган “Ёшлар ҳафталиги” доирасида: “PROlogue” (Муқаддима) – қисқа метражли фильмлар фестивали, мода ва дизайн ҳафталиги, талабалар театр студиялари фестивали, “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи, “Тафаккур синовлари” танловининг якуний босқичи, “XXI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остидаги илмий-амалий конференция, “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими каби тадбирлар ташкил этилади.

Уларда олий ўқув юртларида фан, таълим, маданият ва санъат йўналишларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар, давлат мукофотлари ва номдор спидендиялар соҳиблари, ижтимоий фаол ёшлар, санъат ва маданият намоёндолари, таниқли илм-фан арбоблари, кино ва мода йўналишида ижод қилаётган хорижий экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этадилар.

Мазкур ҳафталик “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 31 мартдаги мажлисида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча қора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56791 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32907 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40798 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4953 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16801 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 873 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 8627 Жамият
Кўпроқ янгиликлар