Ўзбекистонда қўлга олинган экстремистлар Қирғизистондаги шахслардан топшириқлар олгани маълум бўлди

Жамият 05 Ноябрь 2015 12655

Шу йилнинг кузида Ўзбекистонда қўлга олинган бир гуруҳ эктремистлар қирғизистонлик шерикларидан кўрсатма олиб тургани маълум бўлди. Бу ҳақда 12news.uz ресурси ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ноқонуний фаолиятда гумон қилинган бир гуруҳ салафийлар қўлга олинган эди.

“Гуруҳ аъзолари ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш мақсадида араб давлатларига “ҳижрат” қилишни режалаштиришган, - дейилади хабарномада. – Бунинг учун улар Суриянинг “Жаннат ошиқлари” террорчи ҳаракати билан алоқалар ўрнатган. Бундан ташқари, салафийлар “Ҳизб ут-Таҳрир” экстремистик гуруҳи билан алоқага чиққан”.
Алоқани Абдулазиз Раҳимов исмли шахс таъминлаб берган. Унинг кўмагида икки радикал гуруҳ ўртасида доимий алоқа ўрнатилган, учрашувлар ўтказилган, уларда Ўзбекистонда “халифалик” тузишга чақириқлар янграган.

А. Раҳимовнинг тан олишича, асосий кўрсатмалар гуруҳга қирғизистонлик “биродар”лардан келган.
“Бунинг учун улар замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан, шу жумладан, интернет тармоғидан фойдаланган”, - таъкидлади порталнинг суҳбатдоши.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар