Индонезиянинг Жакарта шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

Мусобақада биринчи ўринни эгаллаганлар 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаларини ҳам қўлга киритишади.

Яккалик қайиқда 1000 метр масофага байдаркада эшкак эшиш мусобақасида Алексей Мочалов ва 1000 метр масофага каноэда эшкак эшиш мусобақасида Герасим Кочнев марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди ва “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олишди.

Бундан ташқари, икки кишилик қайиқда 1000 метр масофага каноэда эшкак эшиш мусобақасида Вадим Меньков ва Серик Мирбеков ҳам Осиё чемпионатининг олтин медаллари ва XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмасига эга бўлишди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилган.