Ўзини ит деб тасаввур этувчи бузоқча Голиаф ижтимоий тармоқларнинг қаҳрамонига айланди, деб хабар бермоқда CountryLiving.com. Унинг эгаси Шейли Хаббс деган аёл. Бузоқча бир кунлигида аёл уни топиб олган. Сут фермаси жониворни қабул қилишни истамади. Шу боис у озғин ва касалманд эди, деб ёзади нашр.

Хаббс уни уйига олиб кетди ва оилавий ветеринар назорати остида боқа бошлади. Вақт ўтиши билан жониворнинг аҳволи яхшилана борди. Хўжайини уни Голиаф деб номлади. Уйда бузоқча билан немис доги Леонидас ҳам бор эди. Голиаф касаллиги вақтида ит хўжайини билан “унинг ҳолидан хабар олиб турди”. Натижада ит ва бузоқча дўст бўлиб қолишди.

Хаббслар яшайдиган ҳудуд йиртқич ҳайвонларга бой. Шу сабаб бузоқчага болалар ўйнаши учун қурилган кичик уйчага киришга рухсат беришди. У ерда буқача кундуз кунлари ҳам вақтини ўтказа бошлади. Бир сафар Голиаф йўқолиб қолди, кейин маълум бўлишича у асосий уйга кириб, диван устида ётган экан. Шунда унинг хўжайини жониворини суратга олди ва твиттеридаги саҳифасига жойлаштирди. Барча машҳурлик ана шундан сўнг бошланди.