Porsche компанияси 2016 йилда чиқадиган Macan кроссоверини тақдим этди. Ушбу йўлтанламас қўшимча персональ имкониятлар ва кенгайтирилган қурилмаларга эга бўлди.

“Макан” светодиодли фаралар ва руль бошқарувининг модернизацияланган тизими билан бойитилди. Кроссовер етти дйюмли сенсор дисплейли информацион-кўнгилочар мажмуа бўлмиш PCM қурилмаси, Wi-Fi нуқтаси, Siri овозли бошқарувига эга Apple CarPlay қурилмаси билан қўллаб-қувватланди.

Жорий йилнинг октябрь ойи сўнггида Токиода бўлиб ўтган автосалонда Porsche компанияси “Макан”нинг GTS версиясини тақдим этган эди. Кроссовернинг ушбу варианти уч литрли 360 от кучи билан таъминлаб берувчи V6 агрегати билан жиҳозланган.

Porsche Macan кроссоверининг янгиланган вариантини Европада буюртма бериш мумкин. Унинг энг арзон модели S Diesel 60,5 минг евро, GTS варианти эса 73,4 минг евро, Turbo варианти эса 83,7 минг евро қийматида туради.