Россия президенти Владимир Путин мамлакат бирдамлиги фикрлар бир хиллигини англатмаслигини айтди, деб хабар берди ТАСС ахборот агентлиги.

“Албатта, бирдамлик фикрлар, мавжуд муаммолар, мамлакатнинг келажаги, унинг ривожланиш йўллари борасидаги қарашлар бир хил бўлишини англатмайди”, деб айтди Путин фаол фуқароларнинг “Сообщество” анжуманидаги нутқида.

Путин “бу баҳслар, баъзида жуда ўткир баҳслар, негизида доимо битта нарса – Ватанга муҳаббат туриши керак”, деб таъкидлади.

4 ноябрда Россияда Халқ бирдамлиги куни нишонланди. Шу муносабат билан Москвада 85 мингдан кўпроқ одам иштирокида “Биз бирдаммиз!” шиори остида намойиш бўлиб ўтди.