Қарши шаҳрида ўғрилик билан шуғулланиб келган ўсмирлар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, шаҳар ички ишлар органларига 28 ёшли Руслан исмли шахс мурожаат қилиб, ўзига тегишли Nexia машинасидан 300 минг сўм ва ноутбук ўғирлаб кетилганини хабар қилган. Ўтказилган суриштирув ишлари натижасида бу ишни содир этган 4 нафар шахс қўлга олинган.

Улар 14-21 ёшдаги ўсмирлар бўлиб, дастлабки тергов натижасида маълум бўлишича, уюшган гуруҳ бўлиб ўғрилик билан шуғулланиб келишган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.