Қирғизистон парламенти амалдаги қўмиталар сонини 14тадан 9тагача қисқартирди. Бу ҳақдаги қарор бугун Жўқорғи Кенгашда қабул қилинди.
Янги структурага кўра, қонунчилик органида қуйидаги қўмиталар бўлади:

1. Инсон ҳуқуқлари, конституцион қонунчилик, давлат тизими, суд-ҳуқуқ масалалари ва депутатлик этикаси қўмитаси.
2. Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва жиноятчиликка қарши кураш қўмитаси.
3. Таълим, фан, маданият, спорт ва ижтимоий сиёсат қўмитаси.
4. Иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси.
5. Бюджет ва молия қўмитаси.
6. Мудофаа, хавфсизлик ва халқаро ишлар қўмитаси.
7. Аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ва минтақавий ривожланиш қўмитаси.
8. Ёқилғи-энергетика комплекси ва ер ости ресурсларидан фойдаланиш қўмитаси.
9. Транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш қўмитаси.