Қозоғистон миллий банки фуқароларга долларнинг тангага нисбатан курси юзасидан тушунтиришлар беришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда банк раисининг ўринбосари Қуат Қўжаҳметов гапириб берди.

“Яқин вақт ичида миллий банк бу ҳақда журналистларга батафсил гапириб беришни режалаштирмоқда”, - таъкидлаб ўтди у парламентда бўлиб ўтган суҳбатда.

Илгари маълум қилинганидек, доллар курси Қозоғистонда янги рекордларни намойиш қилмоқда. Айни пайтда унинг қиймати 300 тангадан ошиб кетди.