“Қозоқтелеком” АЖ ва Tele2 Group “Алтел” (ALTEL 4G бренди) ва “Мобайл телеком-сервис” (TELE2 бренди) мобил операторларини бирлаштириш борасида келишувга эришди. Бирлашган оператор икки компаниянинг ички бозордаги позицияларини мустаҳкамлаб, истеъмолчиларга янги имкониятларни тақдим этади.

“Самруқ-Қазина” фонди сайтида хабар қилинишича, икки компания ўртасидаги ҳамкорлик томонларнинг стратегик манфаатларига мос келади, шунингдек, Қозоғистон ички бозорида кучли учинчи ўйинчининг пайдо бўлишига замин яратади.

Янги операторнинг абонентлик базаси келишувлар тугашига яқин 7 млн кишини ташкил қилади, бу эса ички бозорнинг 20 фоизидир.