Россия авиацияси икки кун давомида Сурияда террорчиларнинг 263 та объектига зарбалар берди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенковга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Ўтган икки кун ичида Россия авиагуруҳи самолётлари Сурияда 81 та жанговор парвоз амалга ошириб, Ҳалаб, Дамашқ, Дайр-Эз-Зўр, Идлиб, Латақия, Ракка, Хама ва Хомс вилоятларида 263 та объектга зарба берди”, деб айтди Конашенков.

Конашенковнинг таъкидлашича, барча самолётлар жанговор вазифаларни бажаргандан кейин Хмеймим базасига эсон-омон қайтган.