4 ноябрда Татаристон пойтахти Қозонда “Мир бокса” промоутерлик компаниясининг йирик мусобақаси бўлиб ўтди. Бокс кечасининг асосий жангида Бутунжаҳон боксёрлик уюшмаси (WBA) талқини бўйича ўта оғир вазн тоифасида россиялик боксчи Александр Поветкин ўз рақиби польшалик Мариуш Вахни 12-раундда техник нокаут билан мағлуб этди ва WBC Silver унвонини ҳимоя қилди. Шу ғалаба эвазига россиялик боксчи WBC талқини бўйича чемпионлик камари соҳиби АҚШлик Деонтей Уайлдер билан жанг ўтказиш ҳуқуқини тасдиқлади. 

Жанг кейинги йилнинг баҳор-ёзида АҚШда ўтказилиши эҳтимоли катта, бунгача эса америкалик боксчи январда ўз камарини бошқа бир жангда ҳимоя қилиши керак бўлади.

Бундан ташқари ушбу мусобақада қуйидаги жанглар бўлиб ўтди:

WBA талқини бўйича биринчи оғир вазнда чемпионлик унвони учун жанг: Денис Лебедев (Россия) (28-1, 21 КО) — Латиф Кайоде (Нигерия) (21-1, 16 КО) — Лебедевнинг 8-раунддаги техник нокаут билан эришилган ғалабаси билан якунланди.

IBO талқини бўйича биринчи оғир вазнда чемпионлик унвони учун жанг: Рахим Чахкиев (Россия) (23-2, 18 КО) — Ола Офолаби (Буюк Британия) (22-4-4, 10 КО) — Офолабининг 5-раунддаги нокаут билан эришилган ғалабаси билан якунланди.

IBF/IBO талқинлари бўйича биринчи ўрта вазнда чемпионлик унвони учун жанг: Эдуард Трояновский (Россия) (23-0, 20 КО) — Сезар Рене Куэнка (Аргентина) (48-1, 2 КО) — Трояновскийнинг 6-раунддаги техник нокаут билан эришилган ғалабаси билан якунланди.

 

Биринчи оғир вазндаги жанг: Дмитрий Кудряшов (Россия) (18-1, 18 КО) — Оланреважу Дуродола (Нигерия) (22-2, 20 КО) — Дуродоланинг 2-раунддаги техник нокаут билан эришилган ғалабаси билан якунланди.

 

Ўрта оғир вазндаги жанг: Дмитрий Бивол (Россия) (5-0, 5 КО) — Жексон Жуниор (Бразилия) (19-5, 17 КО) — Биволнинг 2-раунддаги нокаути билан эришилган ғалабаси билан якунланди.