Руминия Таълим вазири бош вазир вазифасини вақтинча бажаришга киришди

Жамият 05 Ноябрь 2015 1398

Руминия президенти Клаус Йоханнис Таълим вазири Сорина Кимпянуни вақтинча бош вазир лавозимини бажарувчи қилиб тайинлади, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

Бу ҳақда президент саройида бўлиб ўтган брифинг чоғида эълон қилинди.
Бундан аввалроқ эса Руминия бош вазири Виктор Понта истеъфога чиқарилган эди.
Истеъфога чиқиш тўғрисидаги қарор пойтахт Бухарест шахридаги клублардан бирида юзага келган ёнғиндан сўнг бўлиб ўтган оммавий норозилик намойиши ортидан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 31 октябрь куни Colectiv тунги клубида мушакбозлик вақтида ёнғин келиб чиқиб, биргина чиқиш йўли олдида тиқилинч юзага келган, оқибатда 32 киши куйиш ва ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этган эди.

Кўпроқ янгиликлар