Шимолий Корея Пхеньян ўзра вертолёт билан саёҳт этишни таклиф қилмоқда, деб сайёҳлик агентлиги маълумоти асосида хабар бермоқда Reuters. Экскурсия мана шу ойда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Сайёҳлар КХДР пойтахтини Ми-17 вертолётида томоша қилишлари мумкин.

Турагентликнинг маълум қилишича, Шимолий Корея ҳукумати сайёҳатнинг расмий статистикасини ошкор этмаган. Мамлакатга ҳар йили 6 минг нафарга яқин ғарблик ташриф буюради.

Young Pioneer Tours агентлигидан бўлмиш Роуэн Бирднинг маълум қилишича, вертолёт билан бўладиган саёҳат дастури 105 қаватли Рюгён меҳмонхонасининг том қисмидан бошаланади. Ундан сўнг, ўртача баландликда Тэдонган дарёси устидан ва жаҳондаги энг йирик стадионлардан бири — Биринчи май стадони узра парвоз қилинади.

Бундан ташқари, сайёҳларга ўзлари билан фотоаппарат олиб олишга ҳам рухсат берилади. Саёҳат давомийлиги, маълумотларга кўра, 30 дақиқадан 40 дақиқагача давом этади. Турнинг нархи 195 доллар атрофида.