Шарм-аш-Шайхдан Буюк Британияга 5 ноябрга белгиланган барча рейслар бекор қилинди

Жаҳон 05 Ноябрь 2015 1032

Мисрнинг Шарм-аш-Шайх курорт шаҳридан Буюк Британияга 5 ноябрга белгиланган барча рейслар қўшимча хавфсизлик чоралари сабабли бекор қилинди. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири сайтида маълум қилинди.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири девонхонаси Мисрнинг Шимолий Синай вилоятида Россиянинг A321 самолёти фалокати самолёт бортидаги портловчи қурилма портлаши оқибатида юз берган бўлиши мумкинлигини айтган эди.

Бундан ташқари, Буюк Британия ҳукумати ўз фуқароларини Шарм-аш-Шайхга заруратсиз учмасликка чақирди.

Кўпроқ янгиликлар