Германия электротехника концерни Siemens AG Германиядаги қочқинлар учун 1 млн евро миқдорида гуманитар ёрдам ажратишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Бу ҳақда Bild газетасига компания раҳбари Жо Кэзер маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, компания, шунингдек, муҳожирлар учун Берлин, Бавария ва Шимолий Рейн — Вестфалия ҳудудида бинолар қуриб беради.

Кэзер яна шуни маълум қилганки, Siemens яна 250 минг долларни шу йўлда қурбон қилади.
Аввалроқ Германия иқтисодий тадқиқот институти қочқинлар мамлакат иқтисоди учун фойда келтириши мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтганди.