Британиянинг The Daily Telegraph нашри ўзига янги жойларни очишни хуш кўрадиган сайёҳларга эътиборларини қаратишлари керак бўлган кам танилган шаҳарлар рейтингини чоп этди. Рейтингнинг юқори ўнталигидан, шунингдек, Грузия пойтахти ҳам ўрин олди.

Бергамо Италия

Ушбу рўйхатнинг 1-ўринига Италиянинг Бергамо шаҳри лойиқ деб топилди. Рўйхатни тузувчилар фикрича, бу жой Ломбардия вилояти ва италян кўлларини тадқиқ қилиш учун жуда ажойиб жой ҳисобланади. Бундан ташқари, шаҳарда жуда кўплаб диққатга сазовор жойлар, жумладан сарой, минора ва шаҳар кутубхонаси бўлган Эски майдон бор.

Витория-Гастейс Испания

2-ўринни Испаниянинг Витория-Гастейс шаҳри эгаллади, чунки рейтинг муаллифларининг фикрича, бу ерга испан колорити ва қадимий биноларни томоша қилиш, бадиий галерея ва музейларда бўлиш учун бориш керак. 3-ўринни Португалиянинг жанубида жойлашган Тавира денгиз порти эгаллади. Бу шаҳар Алгавра вилоятидаги архитектуравий жиҳатдан энг диққатга сазовор жой ҳисобланади.

Тавира Португалия

Тбилиси ушбу рейтингдан 8-ўрин олди. Нашрнинг таъкидлашича, сайёҳлар бу ерда ҳам ар-нуво (модерн) услубида қурилган, ҳамда шаҳарлар учун хос бўлган кўплаб болохоналарга эга иморатларни кўришлари мумкин. Тбилисида кўплаб янги меҳмонхона ва дўконлар қад ростлаганига қарамасдан, шаҳар “ўзига хослигини сақлаб қолган ва сайёҳлар учун ҳақиқий топилма” бўла олади.

Тбилиси Грузия

Ушбу рейтингдан, шунингдек, Нант (Франция), Сеговия (Испания), Любек (Германия), Вроцлав (Польша), Пловдив (Болгария), Триест (Италия), Марибор (Словения) ва бошқа шаҳарлар ҳам ўрин олди.