Теннисчи Серена Уильямс телефонини ўғирлаган ўғрини тутиб олди

Спорт 05 Ноябрь 2015 3032

Аёллар тенниси ассоциацияси рўйхатида биринчи ўринда қайд этилган Серена Уильямс телефонини ўғирлаб кетган ўғрини ушлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда 34 ёшли америкалик спортчи ўз Instagram саҳифасида хабар берган.

"Кечки таом вақтида мен билан ажойиб саргузашт юз берди, - деб ёзади Уильямс. – Хитой ресторанларидан бирида ўтирганимда, ёнимдаги шубҳали киши эътиборимни тортди. У биз ўтирган жойда узоқ қолиб кетди. Мен уни кузата бошладим. Аммо бир дақиқага чалғишим ҳамоно, у телефонимни ўғирлади-да, қочиб кетди.

Мен қараб турмадим, столдан сакраб ўтдим ва ресторан ичида уни қувишга киришдим. У имкони борича югурар, аммо мен ундан кўра тез югураётгандим. Якунда мен унга етиб олдим. У воқеалар ривожини бундай тус олишини кутмаганини айтди. Бу борада у ҳақ эди. Ундан телефонимни қайтариб олдим ва уни қўйиб юбордим”.

"Қарсаклар остида ресторандан чиқдим, - қўшимча қилди теннисчи. – Ўша дамда ўзимдан фахрланиб кетдим. Маслаҳатим, тўғри ишларни амалга ошириш учун доим ичингиздаги суперқаҳрамон овозига қулоқ тутинг ".

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар