Тошкентда машина ичидан 27 млн сўм ўғирлаган бир гуруҳ жиноятчилар қўлга олинди

Жамият 05 Ноябрь 2015 2271

Тошкентда машина ичидан 27 млн сўм ўғирлаган бир гуруҳ жиноятчилар қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

1978 йили туғилган Омон Хайруллаев шаҳардаги ресторанлардан бирида укаси Отабекнинг ҳамкасблари билан ўтирганида, улардан бирини – Акмал исмли шахсни Фарғонага олиб кетиши лозим бўлган киракаш Икром Азизов муассасага кириб келиб, бир жойдан 60 млн сўм олганини, шунга ушланиб қолганини айтди.

Буни эшитган Омон дарҳол ресторандан чиқиб, таниши Жамшидга қўнғироқ қилди ва вазиятни тушунтирди. Жамшид у ерга етиб келиб, машина ичига кирди ва у ердаги иккита сумкани қўлига олди. Шу пайт автотураргоҳ қоровули Я. Ҳошимов унинг шубҳали хатти-ҳаракатларига эътибор бериб, овоз кўтарди. Бунинг натижасида Жамшид 27 млн сўмни олиб, қолган пулларни ташлаб қочиб кетди.

Ўғриликни билган киракаш милицияга мурожаат қилди. Ўтказилган қисқа текширув чоғида барча жиноятчилар аниқланди. Суд уларга тегишли жазони тайинлади.

Кўпроқ янгиликлар