Toyota’нинг ярим йиллик соф даромади 11.7 фоизга ошди

Иқтисодиёт 05 Ноябрь 2015 1275

Toyota Motor Corp автоконцернининг 2015-2016 молиявий йили биринчи ярмидаги соф даромади 1.32 трлн иенани (10.937 млрд доллар) ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларига нисбатан 11.7 фоизга ошди. Бу ҳақда компаниянинг расмий ҳисоботи орқали маълум қилинди.

Битта акцияга ҳисоблаганда даромда 397.75 иенани (3.29 доллар) ташкил қилди. 2014 йилдаги кўрсаткич – 355.91 иена.
Соф тушум 5.2 фоизга ошиб, 14.091 трлн иенага (116.75 млрд доллар) етди. Операцион даромад 17.1 фоизга ошиб, 1.583 трлн иенани (13.115 млрд доллар) ташкил қилди.

Кўпроқ янгиликлар