UZMOBILE миллий мобил алоқа оператори ноябрь ойида “Yengil start” акцияси ҳақида эълон қилди. “Старт” тариф режасига жорий йилнинг 31 декабрга қадар уланганда, янги мижозлар абонент тўловисиз 30 кун давомида сифатли алоқага бепул эга бўлади. Тариф режасига асосан, бепул 250 минут чиқиш қўнғироқлари ва 120 МБ юқори тезликдаги интернет трафиги тақдим этилади. Тариф режасига уланиш ва сим карта бепул тақдим этилади.
Уланиш учун Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 22А манзилида жойлашган UZMOBILE бош офисига, ёки исталган “Ўзбектелеком” АК сотув ва хизмат кўрсатиш офисларига, расмий дилер таянч нуқталарига паспорт асл нусхаси билан келиш кифоя бўлади.
Акциянинг амал қилиш муддати 2015 йилнинг 1 ноябридан 31 декабрга қадар қилиб белгиланган.
Батафсил маълумотларни Uzmobile.uz сайти ва 1084 рақами орқали олиш мумкин.

Маълумот учун, миллий мобил алоқа оператори UZMOBILE 10 йилдан ошиқ вақт давомида Ўзбекистон бўйлаб ўз фаолиятини олиб бормоқда. “Ўзбектелеком” АК “ЎзМобайл” филиали мамлакатдаги барча ҳудудларда ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантиришда ўз ҳиссани қўшиб келмоқда. 2015 йилда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйлаб UZMOBILE GSМ тармоғи ишга туширилди. Бундан ташқари, CDМА тармоғини ривожлантириш бўйича қатор ишлар йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда бутун республика ҳудуди бўйлаб GSМ тармоғини 2G/3G, ҳамда 4G LТE технологиялари билан бирга қурилиш ва кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.