Хитойдаги бир нечта дўконлар қўшимча тўлов эвазига iPhone 6 фойдаланувчиларига уларнинг смартфонлари хотирасини кенгайтириб беришни таклиф қилмоқда, деб ёзмоқда SlashGear.

128 ГБ хотира ўрнатиш 92 долларни ташкил қилса, 64 ГБ хотира ўрнатиш эса 71 долларга тенг.

Ушбу хизмат бир қарашда оддий туюлса-да, аслида жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Сабаби Apple бундай ҳолатлар учун махсус ҳимоя ишлаб чиққан. Унга кўра, смартфон хотира модули серия рақами ҳамда унга ўрнатилган дастурнинг тўғри эканини текширади.

Ҳозирда ушбу хизмат фақатгина iPhone 6 смартфонига кўрсатилмоқда.