Японияда дори воситалари дронлар орқали етказиб берилиши йўлга қўйилади

Жаҳон 05 Ноябрь 2015 2006

Японияда 2018 йилдан бошлаб дори воситаларини учувчисиз дронлар орқали етказиб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда, дея хабар беради Nikkei.

Хабарда қайд қилинишича, учувчиларсиз бошқариладиган мосламалар мамлакатдаги энг чекка ҳудудларга ўта зарур бўлиб қолган вазиятларда турли дори воситаларини юбориш, шунингдек, қон қуйиш учун шароит яратиш имкониятини беради.

Ҳозирги вақтда мамлакат қонунчилигига кўра, аҳоли яшаш пунктларида учувчисиз бошқариладиган мосламаларнинг парвоз қилиши ҳукумат рухсатисиз учиши тақиқланади.

Япония бош вазири Шиндзо Абэ ва вазирлар Amazon ва Toyota Motor компаниялари билан дори маҳсулотларини етказиб беришни муҳокама қилиш учун учрашув ташкил қилиниши режалаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар