Японияда никоҳдан кейин эр-хотин ўз фамилиясида қолишига рухсат берилиши талаб қилинмоқда

Жаҳон 05 Ноябрь 2015 2058

Япониянинг бир гуруҳ фуқаролари мамлакат судига никоҳдан кейин эр-хотиндан бирортаси ўз фамилиясини ўзгартириши талаб қилинадиган амалдаги қонунчилик меъёрларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиб мурожаат қилишди. NHK телеканалининг хабар беришича, Япония Олий суди 4 ноябрда ушбу шикоятни кўриб чиқишни бошлади.

Ушбу қонунга кўра, никоҳ қайд қилингандан кейин эр-хотин эр ёки хотиннинг фамилиясини ўзига танлаши керак. Даъвогарларнинг фикрича, бу қонун меъёри жинслар тенглиги тамойилини бузади. 

Шу даъво билан бир қаторда оила ҳуқуқига тегишли яна битта даъво аризаси кўриб чиқилади. Даъвода кўрсатилишича, амалдаги қонунда эр-хотин ажрашгандан кейин аёлнинг 6 ойгача қайта турмуш қуриши тақиқланиши конституцияга зиддир. Бу ҳужжат 100 йил аввал қабул қилинган ва ажрашишдан кейин туғилган боланинг отаси кимлигини аниқлашда хатоларга йўл қўймасликка имкон берган. Бу қонун меъёрига қарши чиқаётганларнинг таъкидлашича, бу меъёр конституцияга зиддир ва аёлнинг обрўсини камситади. Айниқса ҳозирги замонда ирсий таҳлилнинг ишончли усуллари ишлаб чиқилгани ҳисобга олинадиган бўлса, кўпчилик бу меъёрни эскилик сарқити деб ҳисобламоқда.

Ушбу даъволар бўйича якуний қарор жорий йил давомида чиқарилади. Агар суд даъвогарларнинг талабларини қондирадиган бўлса, япониялик қонун чиқарувчилар оила кодексининг эскириб қолган қоидаларини қайта кўриб чиқишлари керак бўлади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 101159 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48130 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52608 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9717 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20425 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 348 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 256 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 297 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 799 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2008 Жамият
Кўпроқ янгиликлар