Телекоммуникациялар саноати, корхона ва истеъмолчилар учун мобил интернет соҳасидаги технологик ечимларнинг йирик етказиб берувчиси бўлган ZTE корпорацияси Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтган Broadband World Forum - 2015 анжуманининг иккита мукофотига сазовор бўлди.
ZTE таклиф этган ZandraTM ечими Best Connected Home Sevice (энг яхши уй алоқаси хизмати) ёки Solution Award (ечим учун мукофот) га лойиқ деб топилди. ТМ ва ZTE компаниялари Best Broadband Partnership (кенг йўлакли алоқа бўйича энг яхши ҳамкорлик) мукофотига эга бўлдилар.


ZandraTM ечими фойдаланувчиларга исталган вақтда ва хоҳлаган жойдан туриб ўз уйини кузатиш имконини беради. ZTEнинг янги ечими инновацион камералар ва маълумотларни булутли тарзда сақлаш усули учун соҳа мутахассисларининг юксак эътирофига сазовор бўлди.
ZTEнинг янги авлод ZandraTM ечимлари IP камераларга эга бўлиб, овоз ёрдамида бошқариш тизими, шунингдек, HD ва сақлаш технологиялари билан таъминланган. Бу технологиялар ZandraTMни интерфаол кўнгилочар маҳсулотга айлантирди. Бундан ташқари, фойдаланувчи ZandraTMни смартфон экрани ёки овоз ёрдамида бошқариши мумкин.
2014 йилнинг августида ТМ ва ZTE компаниялари ўзаро англашув меморандуми ва компаниялар ўртасида билим ва тажриба алмашиш битими тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Томонлар янги технологиялар бўйича тадқиқотларни бошлаб юбордилар. TWDM PON оптик узайтиргич, DWBA ва бошқалар шулар жумласидан.
TWDM-PON тизими маълумотларни узатиш чоғида downstream трафиги учун 40 Гб/с ва upstream трафиги учун 10 Гб/с тезлигига эришиш имкониятини беради, бу эса 40 километр масофада 128 тагача фойдаланувчига хизмат кўрсатиш имконини беради. TWDM-PON тизимининг муҳим хусусияти шундан иборатки, у мавжуд ODN тармоғи билан бирга қўлланилиши мумкин.
Яқинда OVUM деб номланувчи таниқли консалтинг фирмаси Market Shere Report, яъни бозордаги улушлар ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди: 2Q15 FTTx DSL and CMTS. Унга кўра ZTE ўтган йилнинг сўнгги икки чораги ва 2015 йилнинг дастлабки 2 чораги давомида сирғалувчан асосдаги симсиз кенг йўлакли асбоб-ускуналар бозоридаги энг йирик компания деб тан олинди. Ҳисоботга кўра, ZTE рақамли абонентлик линиялари (digital subscriber line, DSL) учун мўлжалланган маҳсулотлар бозорида ўз улушини анча ошириб, пассив оптик тармоқлар (passive optical network, PON) сегментида ҳам бозор улушининг ортишини намоён этган ва PON тармоқлари учун асбоб-ускуналар глобал бозорида иккинчи ўринни эгаллаган. Минтақавий асосда ZTE Жанубий ва Марказий Америкада PON-ускуналар сегментида бозор улуши бўйича биринчи ўринни, Осиё-Тинч океани минтақасида эса иккинчи ўринни эгаллади.
ZTE — телекоммуникацион асбоб-ускуналар ва уяли телефонларни етказиб берувчи жаҳондаги етакчи ширкатлардан бири ҳисобланади. ZTE томонидан симли ва симсиз алоқа, мобил ва фиксацияланган терминаллар бозорининг деярли ҳар бир йўналишида турли-туман юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Бугунги кунда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ZTE ваколатхоналари ва тадқиқот марказлари жойлашган бўлиб, уларда 10 минглаб инсонлар меҳнат қиладилар. Компания 140 та мамлакат ва минтақага асбоб-ускуналар ва хизматларни етказиб беради ва Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Шимолий Америка, Европа, Лотин Америкаси, Африка ва МДҲдаги 500 дан ортиқ алоқа операторларига хизмат кўрсатади.
Хусусан, айни дамда ZTE ширкати иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун 50 дан ортиқ ечимларни таклиф қилмоқда. Хитой компанияси, шунингдек, истеъмолчилар учун мўлжалланган маҳсулотлар – телефонлардан тортиб смартфон ва планшетларгача ишлаб чиқаради. Бу маҳсулотларни Ўзбекистон бозорида бемалол сотиб олиш мумкин. ZTE смартфонларининг асосий дастурий платформаси – ОС Android ҳисобланади.
ZTE шўъба корхонаси Ўзбекистон Республикасида 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритиб келмоқда. Бу давр мобайнида компания Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшиб, илғор коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини, маҳаллий аҳоли учун иш жойларини тақдим этиб, инсонларнинг коммуникация технологиялари ҳақидаги билимларини ошириб келмоқда.
Ўзбекистон телекоммуникацион операторлари – Beeline, Ucell, АК
“Ўзбектелеком” ва бошқалар мазкур компаниянинг асбоб-ускуналаридан фойдаланадилар. 2013 йилнинг июлида ZTE Сирдарё вилоятида уяли телефонлар ва улар учун мўлжалланган аксессуарларни ишлаб чиқариш бўйича корхонани ишга туширди. Мобил телефонлар UZTE бренди остида тайёрланяпти. Ҳозирда корхона смартфонларнинг олтита моделини ишлаб чиқармоқда.