“Ангрен” кўмир кесимида тажриба тартибида иккинчи силсила-оқимли технологияси ишга туширилди. Бу ҳақдаги ахборот Review.uz мухбирига “Ўзбеккўмир” АЖ бош механиги Игорь Цой томонидан келтирилди.

Унинг IX халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси чоғида таъкидлаб ўтишича, учинчи технологик комплекс 2016 йилда ишга туширилиши кутилмоқда.

Бир йўла учта линиянинг ишга туширилиши ишлаб чиқариш ҳажмини 10 млн кубометрдан 15 млн кубометргача ошириш имконини беради, деб тушунтирди Цой.