"Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг адвокати Сильвен Кормье мижозининг Матьё Вальбуэна нисбатан қилинган товламачиликда айбдорлигини инкор қилди.

«Бензема ўзини айбдор деб ҳисобламайди ва у ҳеч нарсани тан олгани йўқ, гарчи ОАВ бунинг тескарисини ёзаётган бўлса-да. Мазкур товламачиликка унинг алоқаси йўқ. Афсуски, шундай миш-мишлар тарқалмоқда. Каримнинг ўзи айбдор эмаслигини айтиб беради.

Мени тергов жараёни ҳайрон қолдирмоқда. Биринчидан, мен судда бўлиб турибман, полиция эса Карим айбини тан олганлиги ҳақида ёлғон хабар бермоқда. Полиция Вальбуэнанинг ўзини сўроқ қилмаяпти. Биз шунчаки ғийбатлар учун курашяпмиз.

Ушбу вазиятда кимнидир тинглаш керак бўлса, бу — фақат Вальбуэна», – дейди Бенземанинг адвокати.