Deport Racism жамоатчилик ташкилоти NBC телеканалида Дональд Трамп иштирокидаги Saturday Night Live эфирида “Трамп – ирқчи” деб бақирган кишига 5 минг доллар миқдорида мукофот пули таклиф қилмоқда.

Агарда эфирда бир неча киши ушбу жумлани айтиб бақирса, мазкур маблағ улар ўртасида тақсимланади, дея ёзмоқда Deadline Hollywood нашри.
Нотижорат ташкилоти 2016 йилги президентлик сайловида аксилмуҳожирлик ва Лотин Америкасига қарши кайфият билан кураш олиб бормоқда.

Қайд этилишича, эфирда юқоридаги жумлани бақириб айтган киши ОАВга Deport Racism тарафдори эканини айтиши ҳам талаб этилади.