Audi компаниясининг автомобиль қурилмалари ишлаб чиқарувчи бўлими мутахассилари 3D-принтери ёрдамида 1936 йилда ишлаб чиқилган Auto Union Typ C машинаси нусхасини чоп этишди. 1:2 масштабда тайёрланган модель металл кукуни ёрдамида 3D-принтертдан чиқарилди.

Ушбу технология ёрдамида Auto Union Typ C нинг барча қолип ва деталлари тайёрланди. Қайси Audi ҳақида гап кетаётганига ойдинлик киритилмаган. Фақатгина автомобиль 3D-принтерининг лазерли турида тайёрлангани ҳақида маълум қилинган.

Auto Union ишланган материал инсон сочидан икки марта юқароқ металл кукунидан ясалган. Бунлан ташқари пластик, керамика ва шишадан ҳам фойдаланилган. У кучли лазер қурилмаси қуввати асосида тайёрланган.

Auto Union Typ C машинаси 1936 йилдан 1937 йилгача бўлган Гран-при пойгаларида иштирок этган. Ушбу машинани бошқарган пойгачилар жамоаси 25 пойгада зафар қучишган.