Германиянинг Бавария ерида юк машинаси поезд билан тўқнашди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берган.

Бу тўқнашув иштирокчиси бўлган поездда 50 нафарга яқин йўловчи бўлган. Бу ҳодиса Чехия билан чегара яқинидаги кичик шаҳар ҳудудида рўй берган.

Хабар қилинишича, бу фалокат оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган ва бир қанча жароҳатланганлар маҳаллий шифохонага олиб борилган.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аниқ сонлари келтирилмаган.