1966 йилда экранларга чиққан Бэтмен телесериали учун Бэтмобиль ихтирочиси ва автомобиллар дизайнери Жорж Баррис 89 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг ўғли Бретт Баррис фейсбукдаги ўз саҳифасида эълон қилган.

“Афсус билан шуни маълум қиламанки, отам, кастомайзинг (ғаройиб ва ноёб автомобиллар яратиш) қироли Жорж Баррис осмондаги улкан гаражга йўл олди”, — деб ёзган у.
Баррис ёшлик пайтлариданоқ автомобиллар яратиш ва уларнинг ташқи кўринишларини ўзгартириш билан шуғулланган. У Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Лос-Анжелесга йўл олди ҳамда у ерда машҳурликка эришди. У ўзиннинг шахсий компанияси ҳам ташкил этган эди.