Boeing компанияси Boeing 737 самолётларининг хавфсизлигини исботлашга ҳаракат қилмоқда

Жаҳон 06 Ноябрь 2015 1815

Boeing авиакомпанияси 737 оиласига мансуб барча самолётларининг хавфсиз эканлигини истботлашга бутун имкониятларини ишга солмоқда. Бу ҳақда Boeing компаниясининг Россия ва МДҲ давлатларидаги президенти Сергей Кравченконинг маълумотларига асосланиб, РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Биз бугун Россия федерал авиация хизмати раҳбарияти билан учрашишни режалаштирганмиз. Ўйлаймизки, ушбу йиғилишда давлатлараро авиация қўмитаси вакиллари ҳам қатнашишади. Бериладиган саволларни диққат билан эшитамиз ва самолётлар ишлаб чиқаришимизга тааллуқли ҳар қандай иккиланиш, ҳар қандай саволларни йўққа чирқаришга ҳаракат қиламиз”, — деб маълум қилди Кравченко.
Унинг сўзларига кўра, айни дамда ер юзида 6,5 минга яқин, жумладан, Россияда 150 та, МДҲ давлатларида эса 230 та Boeing 737 самолёти парвоз қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар