Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида тўғон қулаши натижасида 16 нафарга яқин киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумотига таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Тўғон шахта ёнида жойлашган эди. Компания бошқаруви вакиллари бўлган воқеа сабабини билишмасликларини айтишган. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, 45 нафар киши изсиз йўқолган.

Ҳалокат бўлган жойда қидирув ишлари бошлаб юборилган. Маҳаллий телеканал олган кадрларда ифлос сув билан қопланган қишлоқ уйларини кўриш мумкин. Ҳалок бўлган ва йўқолган одамлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.