Бразилиянинг жануби-шарқидаги Минас-Жерайс штатида 2та тўғон бузилди ва бу ҳодиса натижасида қурбон бўлганлар сони 17 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда воқеа юз берган ҳудуддан 30 км масофадаги Оуру Прету шаҳри ўт ўчирувчилар хизмати маълумот берган.

Бироз олдинроқ берилган хабарларда фақат битта тўғоннинг қулагани айтилганди.
Ушбу ҳодиса натижасида атрофдаги 200та бино вайрон бўлган. Бу биноларда жами 600 нафарга яқин киши истиқомат қилаётганди.

Воқеа жойида қутқарувчи гуруҳлар иш олиб бормоқда. Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилган. Ўнлаб киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда.

Металлургия саноатидан чиққан оқава сувлар йиғиладиган омбордаги ушбу тўғонларнинг бузилиши ҳудудда экологик офатга олиб келиши мумкинлиги айтилган.