Франциянинг Charlie Hebdo сатирик журнали ўз саҳифаларида Россиянинг А321 авиалайнерининг қулаши билан боғлиқ иккита карикатура жойлаштирди.
Карикатуралардан биринчисида бошини чангаллаб олган ИШИД жангчиси ҳамда унга осмондан тушаётган самолёт қолдиқлари тасвирланган.

Тасвир изоҳларида шундай ёзилган: “ИШИД: Россия авиацияси бомбардимонни кучайтирмоқда”.
Иккинчи карикатурада қора кўзойнак таққан бош чаноғи ифодаланган. Унинг изоҳида: “Россия лоукостерининг хавфи. Мен Air Cocaine рейси билан учишим керак эди”, деган ёзув бор.

Журнал биринчи марта ҳалокат қурбонлари устидан кулаётгани йўқ. Шунга ўхшаш суратлар Малайзияга тегишли авиалайнернинг ҳалокати чоғида ҳам чоп этилган эди.
Сентябрь ойида журнал 3 ёшли курд боланинг чўкиб кетиши муносабати билан чоп этган карикатуралари учун ҳам танқид остига олинган эди.