Европолнинг авиацияда ноқонуний йўловчи ташишда гумон қилинаётган шахсларни қўлга олиш бўйича махсус операцияси доирасида 133 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда ЕИнинг полиция хизмати хабарномасида айтилди.

“3-4 ноябрь кунлари ўтказилган операция сохта ёки ўғирланган кредит карталар ёрдамида интернет орқали авиачипталар сотиб оладиган шахсларга қарши қаратилди, - дейилади хабарномада. – Уларнинг фаолияти ҳар йили бир неча миллион айбсиз инсонларга зарар келтиради, авиакомпаниялар ва турагентликлар улкан молиявий йўқотишлар кўради. Бундан ташқари, кўп ҳолларда фирибгарлик жиноятнинг бошқа жиддийроқ турлари, масалан, гиёҳвандлик савдоси ва одам контрабандаси билан боғлиқ”.

Операцияда 32 давлатнинг ҳуқуқ-тартибот органлари, 35 авиакомпания, шунингдек, бир қанча туристик операторлар ва тўлов карталари саноати вакиллари иштирок этди. Уларнинг фаолияти Европол, Америка полиция жамияти ва Канада органлари томонидан мувофиқлаштириб борилди.