Финляндияда айиқ томонидан чизилган расмларнинг донаси 300 евродан сотилмоқда

Жамият 06 Ноябрь 2015 4468

Финляндиянинг Куусами шаҳридаги ҳайвонот боғида яшовчи Юусо лақабли айиқ рассомчилик орқасидан катта миқдорда пул ишлаб топмоқда. Бу ҳақда Huffington Post нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, ходимлар айиқни жуда кичкиналигида ёввойи ҳолида ҳайвонот боғига олиб келишган. Ҳозирда бу айиқ қимматбаҳо расмлар чизмоқда.

Ҳайвонот боғи ходимлари унга қоғоз, бўёқ каби зарур воситаларни олиб келиб беришмоқда. Айиқ эса бўёққа панжаларини ботириб расм чизмоқда.

Юусо томонидан чизилган расмлар асосан абстракт услубида тасвирланган бўлиб, уларнинг ҳар бири баҳоси 300 еврони ташкил қилади. Шунингдек, бу маблағга почта орқали етказиб бериш хизмат ҳақи ҳам қўшилади.

Айиқ томонидан ишлаб топилган пулларга ҳайвонот боғи айиқлар чўмилиши учун сув ҳавзасига насослар ва бошқа зарур жиҳозлар олиб келишни режалаштирган. Ҳозирги кунгача ҳайвонот боғи айиқ томонидан чизилган 13та расмдан 6тасини сотишга муваффақ бўлишган.

Кўпроқ янгиликлар