Финляндия жаҳонда биринчи бўлиб чат ёзишмаларида алоқа қилиш учун миллий пиктограммани ишга туширди, деб хабар бермоқда ThisisFINLAND.

Бор йўғи учта янги эмодзи Финляндия ташқи ишлар вазирига расмий равишда намойиш этилди. Жамланма ўзида махсус эмодзиларни тўплаган бўлиб, улар фойдаланувчига мамлакат ҳақда маълум бир тасаввур уйғотади. Биринчи пиктограмма “Сауна” деб номланган бўлиб, унда қўлларида челак ушлаб олган яланғоч аёл ва эркак тасвирланган. Иккинчи пиктограмма “Синмайдиган” деб аталган бўлиб, унда Nokia 3310 телефон аппарати тасвирини кўриш мумкин. Ва ниҳоят учинчи — “Металлист” деб номланган пиктограммада эса мусиқанинг “металл” йўналиши фанати тасвирланган.

Манбанинг қўшимча қилишича, мазкур текин эмодзилардан 2015 йилнинг 1 декабридан бошлаб фойдаланиш мумкин.