Франция авиа ташувчиси ИШИДга қарши кураш учун Сурияга 2015 йил сўнгига қадар етиб боради

Жаҳон 06 Ноябрь 2015 2160

Франция миллий мудофаа қўмитаси аъзоси Эдуардо Риан Сипел Сурияда ИШИДга қарши кураш олиб бораётган Франция ҲҲКга кўмак учун 2015 йил сўнгига қадар ҳудудга “Шарль де Голль” авиаташувчи кемаси етиб келади, деди. Бу ҳақда у Sputnik агентлиги билан суҳбатда маълум қилган.

Сипелнинг қайд этишича, Франция президенти Франсуа Олланд яқин кунларда кеманинг юборилиш муддатларини маълум қилади.
Француз флоти флагман кемаси ҳисобланувчи “Шарль де Голль” кемаси ўзида 40 та самолёт, жумладан, кўп вазифали Rafale M қирувчи самолётларидан иборат авиагуруҳни ташийди.

Кеманинг Сурия ихтилофли ҳудудида қўлланиши Францияга ўз ҳаво гуруҳи имкониятларини икки баробар кучайтиришга имкон беради. Ҳозирда Франция Ироқ ва Сурияда БААдаги Аз-Зафра авиабазасида жойлашган 6 та Rafale ва Иорданиядаги Шаҳзода Ҳасан аэродромида жойлашган 6 та Mirage 2000 қирувчи самолёти билан ҳаракат қилмоқда.

“Шарль де Голль” кемаси аввал Ироқда жангариларга қарши ҳарбий операцияларда жалб қилинган. Кема 2015 йилнинг февралидан апрелигача Форс кўрфазида жанговор навбатчиликни ўтаган. Айни пайтда кемага Тулон портида техник хизмат кўрсатилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29636 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16020 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 63920 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56939 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 22 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 41 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 250 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 94 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 962 Жаҳон
Пентагон раҳбари Украинага келмоқда: қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
08:51 638 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар