Франция ИИВ раҳбари Бернар Казнёв мамлакат ҳудудида ўтказиладиган БМТнинг иқлимий ўзгаришларга бағишланган 21-конференцияси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чегараларда назорат кучайтирилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда The Local хабар қилган.

"1 ой давомида чегараларда қатъий назорат ўрнатилади", дейди Казнёв.

БМТнинг иқлимий конференцияси шу йилнинг 30 ноябридан 11 декабригача ўтказилади. Унда дунёнинг 80дан ортиқ давлати раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.