Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Беларусь билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Спорт 06 Ноябрь 2015 1255

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрь ойида Беларусь терма жамоаси билан икки бора ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берган.

Хосе Мария Мендез бошқараётган терма жамоа Беларусь терма жамоаси билан 2 ва 3 декабрь кунлари ўйин ўтказади. Ўйинларнинг ҳар иккиси Беларусда бўлиб ўтади ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 декабрь куни у ерга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси келаси йилнинг 10-21 февраль кунлари Тошкентда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини олиб бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар