Прокуратура органлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги марказий деҳқон бозорида келиб чиққан ёнғин тафсилотларини ўрганмоқда. Ёнғин натижасида икки киши куйиш жароҳатини олган, ўндан зиёд дўкон бутунлай ёниб кетган.

Маҳаллий милиция хабарига кўра, 3 ноябрь куни техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Uzbekistan Today нашрининг хабар беришича, 2015 йилда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти бозорларида рўй берган ёнғинларга ҳам айнан дўкон эгалари томонидан таъмир ишларини олиб бориш ва хўжалик техникаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабаб экани аниқланган эди.