Буюк Британия шаҳзодаси Чарльзнинг фермасида сақлаб келинаётган 100 килограмм оғирликдаги сунъий сабзи ўғрилаб кетилган. Мамлакат полицияси мазкур жиноят бўйича иш очди, деб ёзади The Telegraph.

Хабар қилинишича, сабзи ферма хўжалигининг кириш қисмига ўрнатилган бўлган.

Полициянинг фикрига кўра, ўғрилар ҳудудга Тетбери қишлоғида жойлашган қўшни ферма ҳудудидан ўтиб келишган. Маълумотларга кўра, сабзи Ҳэллоуин байрами нишонланаётган куни тунда ўғирланган.

«Мазкур сунъий шакл сабзавот маҳсулотлари мавжудлигини реклама қилиб туриш учун ўрнатилганди», — дея гапириб ўтган маҳаллий вакиллардан бири.

«Воқеа 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. Ўғрилар камида икки киши бўлиши мумкин. Уларда юк ташувчи машина ҳам мавжуд бўлган. Сизда бу борада маълумот бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилишингиз сўралади», — дейилади полиция ахборотида.

Қайд қилинишича, шаҳзода Чарльз фермаси соғилқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилган фермер хўжаликларидан бири саналади.