Ҳиндистон полиция лабрадор итини мукофотлашни режалаштиряпти

Жамият 06 Ноябрь 2015 1516

Ҳиндистон ҳукумати портловчи қурилмани ўта тезликда топиб, махсус хизмат ходимларида улкан таассурот қолдирган етти ёшли полиция хизматидаги итни тақдирлашни режалаштиряпти. ОАВнинг маълум қилишича, гап лабрадор зотли, Рекс лақабли ит хусусида бормоқда. У Ҳиндистон-Тибет чегара полициясида хизмат қилади.

Рекс яқинда ўтган Ҳиндистон-Африка саммити хавфсизлигини таъминлашда қатнашган 20 ит сафида бўлди. Юқори лавозимли полиция амалдорининг маълум қилишича, машғулотлар пайтида Нарендра Моди ўтирадиган ўриндиқ остида 5 кг миқдорида гексоген моддаси яшириб қўйилган эди. Рекс уни икки дақиқадаёқ топди.

Амалдорнинг сўзларига кўра, кинологлар бўлими юқори даражада ўтадиган тадбирларнинг хавфсизлигини таъминлашда тез-тез қатнашиб туради.
Рексга айнан қандай мукофот берилиши ҳақида ойдинлик киритилмаган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар