Ҳиндистон ҳукумати фирибгарликда гумон қилинган Greenpeace халқаро экологик ташкилотининг мамлакат ҳудудидаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

“Ушбу ҳолат мавжуд ҳукмрон доираларининг чуқур муросасизлиги ифодасидир”, — деб вазиятга изоҳ берди ташкилотнинг Ҳиндистондаги филиали раҳбарияти.

Greenpeace нинг Ҳиндистон филиали директори Винута Гопалнинг сўзларига кўра, ташкилот ҳукуматнинг ушбу қарори бўйича тушунтириш талаб этишни режалаштирган.